Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ёшлар ва қонун.


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасидаги “Ёшларга оид давлат сиёсати” йўналиши бўйича белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5618-сон “Жамиятда хуқуқий онг ва хуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ги Фармоннинг 10-11-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят халқ таълими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида жойларда “Ёшлар ва қонун” республика танлови ўтказилмоқда.

     Жумладан, Поп туман Маданият ва аҳоли дам олиш масканида, Чуст туман “Баркамол авлод” болалар марказида туман адлия бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, жиноят ишлари бўйича туман суди, туман маъмурий суди ҳамда туман халқ таълими бўлими масъул ходимлари иштирокида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича тумандаги 19, 31, 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва 11-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг юқори синф ўқувчилари ҳамда Чуст туманидаги 6 та умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёшлар ва қонун” Республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

     Фахрли ўринни эгаллаган тадбир иштирокчиларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

     Мазкур тадбир вилоятнинг ҳар бир ҳудудида бўлиб ўтмоқда, унда туман адлия органлари масъул ходимлари фаол иштирок этишмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.