Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Инсон – муқаддас, ҳотира – абадий.


    

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан "9 май-ҳотира ва қадрлаш куни" ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 15 апрелдаги 118-ум-сон буйруғи ва вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 16 апрелдаги 101-ум-сонли буйруғи асосида Наманган шаҳрида жойлашган “Мавлоно” қабристони ходимлари учун тегишли қонун ҳужжатлари юзасидан семинар ҳамда марказий аппарат ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан ободонлаштириш ишлари ўтказилди.

     Семинарда бошқарма бошлиғи Х.Сабиров бу жойлар муқаддас қадамжолар эканлиги, қанча улуғ ва таниқли инсонлар ётганлиги, лекин шунга қарамай тартибсиз ва кўримсиз ҳолатда эканлиги, ҳуқуқни қўллашда қатор камчиликлар борлиги юзасидан маъруза қилди. Шу билан бирга ҳорижий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда мусулмон давлатларнинг қабристонларидан намуналар келтирилди.

     Тадбир маҳаллий телевидение томонидан тасвирга олинди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.