Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Давлат дастурининг қонунчилик асослари


1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Кексларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг қонунчилик асослари” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бирга, давлат бошқаруви органлари, вазирликлар, қўмиталар, жамоат ташкилотларидан мутахассислар ва ҳуқуқшунос олимлар иштирок этдилар.

Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, мустақиллик йилларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда 60 ёшдан ошганлар сони 2 миллион 873 мингдан кўпроқ кишини ташкил этди. Истиқлол шарофати билан халқимизнинг ўртача ёши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етди. Айни пайтда юртимизда 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8 минг 700 нафар 100 ёшдан ошган табаррук қариялар яшамоқда.

Ўтган йиллар давомида бошланган хайрли ишларни давом эттириш мақсадида Давлатимиз раҳбари таклифи билан 2015 йил мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди ва мазкур йилга бағишланган Давлат дастури қабул қилинди.

Давлат дастурида жорий йилда ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилиши лозим бўлган барча чора-тадбирлар аниқ белгилаб берилган. Қонун ижодкорлиги доимий ҳаракатдаги жараён бўлиб, давр тақозоси ва тараққиёт унинг олдига доимо янги-янги вазифалар қўйиши табиий. Давлат дастурининг I бўлими ҳам бевосита қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёни билан боғлиқ бўлганлиги сабабли уни шакллантириш ҳар йилгидек Адлия вазирлигига юклатилди.

Давлат дастурининг мазкур бўлими кекса авлодга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш ҳамда улар ҳаёти мазмунини оширишга йўналтирилган қонунчилик базасини янада такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, бу борада 8 та қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш лозимлиги белгилаб берилган.

Мазкур дастур ёши улуғ инсонларни, уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш билан бирга улар учун яратилаётган имтиёзлар кўламини ҳам кенгайтиради. Бугунги кунда дастурнинг янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга қаратилган 19 та бандидан 15 таси бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Жумладан, Давлат дастури доирасида ишлаб чиқилган “Қариялар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун ижтимоий хизматлар кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида қариялар, ногиронлар ҳамда аҳолининг бошқа тоифаларига ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг асосий принцип ва механизмларини, шунингдек, ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, аҳолининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг тури ва шаклларини белгилаш, аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа масъул идораларнинг ваколатлари, мажбуриятлари аниқ белгилаб берилган.

1.jpg“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида эса кекса авлодга нисбатан жиноят қонунчилиги нормаларини янада либераллаштириш мақсадида, Жиноят кодексининг 50-моддасига озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддатини (75%)дан (67,7%)гача камайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш назарда тутилган бўлиб, мазкур қонун Олий Мажлис Сенатининг яқинда бўлиб ўтган учинчи ялпи мажлисида Сенаторлар томонидан маъқулланди.

Миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Кексаларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз асосидир. Зеро, кексалари эъзоз топган юрт аҳлининг кўнгиллари хотиржам, ҳаёти тинч, осойишта, турмуши эса обод ва фаровон бўлади.

Учрашувда мутахассислар журналистларни қизиқтирган, муҳокама этилган мавзуга оид барча масалалар бўйича ахборот бердилар. Мазкур дастурнинг мазмун-моҳиятини, унинг ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятни кенг жамоатчиликка етказишда Адлия вазирлигининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.