Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 1 августдан 7 августгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 21 июлдаги 137, 67-сонли «Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1385-2 (2015 йил 10 августдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/7-сонли «Банклар ва уларга алоқадор шахслар ўртасида ўтказиладиган операциялар тўғрисидаги низом, шунингдек унга қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 556-2 (2015 йил 10 ноябрдан кучга киради).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/15-сонли «Банкка алоқадор шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2706 (2015 йил 10 ноябрдан кучга киради).

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/8-сонли «Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 557-8 (2015 йил 10 ноябрдан кучга киради).

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/16-сонли «Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2707 (2015 йил 10 ноябрдан кучга киради).

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/13-сонли «Тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари рўйхатини қўллаш бўйича кўрсатмага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 951-5 (2015 йил 10 августдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 30 июлдаги 2015-07-сонли «Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 660-6 (2015 йил 10 августдан кучга кирди) .

8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/12-сонли «Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1885-1 (2015 йил 10 августдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 6 августдаги 262-мҳ-сонли «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 6 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2708 (2015 йил 10 августдан кучга кирди).