Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Сайёр қабуллар яратаётган қулайликлар


Маълумки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2014 йилда янги таҳрирда қабул қилинган эди. 1.jpg

Мазкур Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10 январида тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2015 йил II ярим йилликка мўлжалланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланган бўлиб, ҳозирда унинг ижроси доимий равишда таъминланмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи С.Нуриевнинг сайёр қабули 2015 йил 30 июль куни Норин туман ҳокимлиги биносида ташкил этилди.

Унда вилоятда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар ҳамда ҳудудда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг вакиллари қабул қилинди.

Норин туманида фаолият юритувчи “Қаноатгул” хусусий корхонаси раҳбари Қ.Қодирова, “Иқболжон Шахнозабону” хусусий корхонаси раҳбари С.Умурзақов ва бошқа бир қатор жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг оғзаки мурожаатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, ҳал этиш учун масъул ижрочилар белгиланди ҳамда кўриб чиқилиши назоратга олинди.

1.jpgДарҳақиқат, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаатларни текширишни амалга ошириш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бу борада адлия органлари раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини бевосита қабул қилиш орқали белгиланган тартибда расмийлаштирилган оғзаки мурожаатлари асосида уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, шу билан бирга, амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар бериб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқди. Айниқса, бу каби сайёр қабулларнинг ташкил этилиши мазкур йўналишдаги чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада ошишига бевосита хизмат қилиши шубҳасиздир.