Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

НУРОНИЙЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ


“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури бўйича қабул қилинган адлия вазирлигининг тармоқ дастури ижроси юзасидан Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда тизимдаги ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариал идоралари томонидан бугунги кунда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. 1.jpg

Кекса нуронийларга давлат нотариал идоралари томонидан бепул маслаҳатлар амалга оширилаётган бир пайтда, ФҲДЁ бўлимлари томонидан оилалар мустаҳкамлилигини таъминлаш мақсадида ёши улуғ кекса нуронийларни жалб этган ҳолда “Ёш оила қурувчилар” ўқув-машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Ўтказилаётган ўқув машғулотлари оилаларнинг мустаҳкамлилигини ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Жумладан, Наманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан юқоридаги пир-виқор ишлар билан бир қаторда, жойлардаги қариялар уйларига ташриф буюрилиб улар аҳволидан хабар олинмоқда.

Шундай ташрифлардан бири Наманган якка ёлғиз кекса ва ногиронлар учун саҳоват интернат уйига уюштирилди.

1.jpgБугунги кунда давлатимиз томонидан ёлғиз кексалар ва ногиронларга кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қадр-қиммати олий қадрият эканлигининг амалий тасдиғи эканлиги, кўрсатилаётган ғамхўрлик эса ватанимизнинг нақадар инсонпарварлик принципи асосида ривожланаётганлигидан далолат беради.

Бир сўз билан айтганда, кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос ва мос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан юртимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ушбу ташриф давомида ёлғиз кекса ва ногиронларга эсдалик совғалари топширилди.