Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Оммавий маданият: фойдали ва самарали мулоқот


1.jpgНаманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими ҳамда Камолот ЁИҲ Наманган шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Наманган шаҳрида “Оммавий маданият ва унинг жамият тараққиётига салбий таъсири” мавзусида фаол ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашув, ёшлар билан бевосита очиқ мулоқот шаклида ташкил этилиб, уларга халқимизга хос ва мос азалий миллий урф-одатлар, бугун халқона маданиятимизга салбий таъсир кўрсатаётган оммавий маданият ҳақида атрофлича кенг тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, глобаллашув шароитида мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, хотиржамлик ва фаровонлик киши қалдбида ўзгача кўтаринки руҳ билан яшашга даъват этади.

Дарҳақиқат, бугунги ахборот асрида турли хил ташқи муҳитдан кириб келаётган иллатлар, аввало, ёшларимизни онгига салбий таъсир кўрсатишга, шунингдек уларнинг маънавий баркамоллигини издан чиқаришга қаратилгандир.

Ёшларимиз, яъни юртимиз келажаклари азалдан шаклланиб келган урф-одатларимиз, қадриятларимиз ва менталитетимизга хос бўлган хусусиятларимизни алоҳида асраб авайлашлари, доимо огоҳ яшашлари лозимлиги таъкидланди.

1.jpgЗеро, мухтарам Президентимиз томонидан бугун ядровий полигонлардан мафкуравий полигонлардаги жангларнинг оқибатлари аянчлироқ бўлиши хақидаги фикрлари бот-бот тилга олиниши бежиз эмас.

Бундан ташқари, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, уларга ажратилаётган гранд маблағлари ҳамда дунёнинг исталган мамлакатида кузатиш мумкин бўлмаган бепул умумий ўрта таълим хақида, бу яратилаётган шароитлар қадрига етиш лозимлиги, бундай шароитга эга бўлмаган тенгдошлари бугун ҳаттоки дастлабки саводини ҳам чиқара олмаётган, инқироздан бошини кўтараолмаётган давлатларнинг ёшларига қараб, ўзимиздаги шароитга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида иштирокчи ёшлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.