Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 4 июлдан 10 июлгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/2-сонли «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 6 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 949-8 (2015 йил 13 октябрдан кучга киради).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сонли «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 6 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693 (2015 йил 13 октябрдан кучга киради).

3. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 22 июндаги 01/14-26/17-сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 9 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1708-1 (2015 йил 13 июлдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 7 июлдаги 61, 8, 12-сонли «Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 9 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1292-3 (2015 йил 13 июлдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 7 июлдаги 64-сонли «Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 3.2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 9 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 177-5 (2015 йил 13 июлдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 117-В-2, 02-02/12-25-сонли «Чет эл автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун йиғимлар ундириш тартиби, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 9 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 674-2 (2015 йил 13 июлдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сонли «Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 9 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2694 (2015 йил 13 июлдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 16 июндаги 63-сонли «Хавфли ишлаб чиқаришлар (технологиялар), объектлар, асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 9 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2695 (2015 йил 13 июлдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 6 июлдаги 110-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларининг 2-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 10 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2456-1 (2015 йил 13 июлдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 949, 2000 йил 25 июль), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 949-1, 2000 йил 21 декабрь), (рўйхат рақами 949-2, 2002 йил 14 май), (рўйхат рақами 949-3, 2005 йил 20 июнь), (рўйхат рақами 949-4, 2007 йил 13 декабрь), (рўйхат рақами 949-5, 2010 йил 20 январь), (рўйхат рақами 949-6, 2010 йил 20 май), (рўйхат рақами 949-7, 2013 йил 30 январь).

Адлия вазирининг 2015 йил 6 июлдаги 216-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган Чет эл автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун йиғимлар ундириш тартиби (рўйхат рақами 674, 1999 йил 15 март), шунингдек унга ўзгартириш (рўйхат рақами 674-1, 2000 йил 27 июль).

Адлия вазирининг 2015 йил 9 июлдаги 221-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.