Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ФАХРИЙЛАРГА ЭҲТИРОМ


“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури бўйича қабул қилинган адлия вазирлигининг тармоқ дастури ижроси юзасидан Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқарманинг фахрий ходими Ирматова Светлана Меликовнани хонадонига ташриф буюрилди.1.jpg

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад, фахрий ҳисобланган С.Ирматованинг аҳволидан хабар олиш билан бир қаторда, бир пиёла чой устида ҳамсуҳбат бўлиш орқали, ўз касбига содиқлик ва янада масъулият билан ишлашнинг сир-синоатлари, шунингдек ёш ходимларга айтадиган ўгитларига яна бир бор қулоқ солмоқ эди.

Ирматова Светлана Меликовна 1954 йил 1 апрель куни Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида туғилган бўлиб, 1999-2008 йилларда Наманган шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасининг стажёри, давлат нотариуси, 2008-2013 йилларда Наманган шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасининг катта нотариуси лавозимларида ишлаган.

У иш фаолияти давомида ўзини интизомли, қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни иш жараёнида тўғри татбиқ қила оладиган, топширилган вазифаларга масъулият билан ёндашадиган ходим сифатида намоён қилган. 1.jpg

Бир сўз билан айтганда, ёлғиз кексалар, ногиронларга кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик инсон ва унинг манфаатлари эканининг амалий тастиғидир.

Мухтасар айтганда, кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ташриф давомида фахрийга жамоанинг эсдалик совғалари топширилди.