Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

ЮРИДИК ХИЗМАТ СИФАТИНИ ОШИРИШ


Наманган вилоят адлия бошқармасида давлат ва хўжалик бошқаруви, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди. 1.jpg

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июнда қабул қилинган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифаларини тушунтиришга қаратилди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда давлат органлари фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш, шу жумладан ҳуқуқий ишларнинг асосий мажбурияти юкланган юридик хизматни бошқарув фаолиятидаги ролини ошириш ва уни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, бугунги кунда юридик хизмат фаолиятини бошқариш Вазирлар Маҳкамасининг бу соҳага оид тегишли қарорлари билан ҳуқуқий тартибга солинмоқда. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда юридик хизмат ходимларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни аттестациядан ўтказиш, малакасини ошириш тартиби белгилаб берилган. Шунингдек, ушбу хизмат фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилишига масъул бўлган мансабдор шахсларнинг шахсан жавобгар эканлиги ҳам мустаҳкамланган. Ўз навбатида Наманган вилоят адлия бошқармасига ҳам ушбу хизмат ходимларини тегишли тартибда аттестациядан ўтказиш, малакасини ошириш вазифаси юклатилган.

Эндиликда, юридик хизматлар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан амалдаги тартиб-таомилларга бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидаги юристларнинг штат бирликларини қисқартириш ёхуд бошқа таркибий бўлинмаларга қайта тақсимлашга йўл қўйилмайди. Ушбу хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар белгиланган тартибда адлия органларида стажировкадан ўтадилар.

1.jpgШунингдек ҳукумат қарорида адлия органларининг корхоналарда ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштириш, уларни яхшилашга доир методик тавсиялар ишлаб чиқиш, ҳар чоракда корхона ва ташкилотлардан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган норматив ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда бу йўналишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан услубий ёрдам кўрсатиш йўналишидаги фаолиятини янада кучайтириш, сифатини ошириш масалалари ўз аксини топган.

Тадбир иштирокчилари юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш, тизимни малакали кадрлар билан таъминлаш, ходимлар малакасини тизимли ошириш бўйича қарорда белгиланган қоидалар билан тўлиқ танишдилар.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар берилди.