Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 27 июндан 3 июлгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 23 июндаги 01/27-26/15-сонли «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаларининг ҳисоб-китоб (клиринг) палаталари тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 800-1 (2015 йил 6 июлдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 24 июндаги 01/13-26/16-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида».

2015 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2152-3 (2015 йил 6 июлдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 24 июндаги 55, 2015-21-сонли «Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарор.

2015 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2127-1 (2015 йил 6 июлдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 26 июндаги 321-В-3, 58, 2015-24-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2342-3 (2015 йил 6 июлдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 июндаги 15-мҳ, 30-сонли «Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2691 (2015 йил 6 июлдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 24 июндаги 36/ҚҚ, 17-мҳ, 29-ҚҚ-сонли «Умумий ўрта таълим мактаблари 11-синфлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1804-1 (2015 йил 6 июлдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 24 июндаги 2-2015, 57-сонли «Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1339-4 (2015 йил 6 июлдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2015 йил 26 июндаги 66-сонли «Ўзбекистон Республикасида аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш қоидаларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 2 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 648-1 (2015 йил 6 июлдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2015 йил 26 июндаги 65-сонли «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасида мулкнинг бўлиниш чегаралари ҳамда муҳандислик коммуникацияларини сақлаш учун жавобгарлик тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 2 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1659-1 (2015 йил 6 июлдан кучга кирди).

10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йил 16 майдаги 123-В-1, 124-мҳ-сонли «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг почта алоқаси бўйича эксплуатация корхоналарида касса операцияларини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 3 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 904-1 (2015 йил 6 июлдан кучга кирди).

11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/1-сонли «Тижорат банклари томонидан жалб қилинадиган депозитлар (омонатлар) бўйича фоиз ставкаларини шакллантириш механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 3 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2692 (2015 йил 6 октябрдан кучга киради).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаларининг ҳисоб-китоб (клиринг) палаталари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 800, 1999 йил 10 август).

Адлия вазирининг 2015 йил 29 июндаги 205-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш қоидалари (рўйхат рақами 648, 1999 йил 20 февраль).

Адлия вазирининг 2015 йил 2 июлдаги 212-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

3. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасида мулкнинг бўлиниш чегаралари ҳамда муҳандислик коммуникацияларини сақлаш учун жавобгарлик тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1659, 2007 йил 27 февраль).

Адлия вазирининг 2015 йил 2 июлдаги 213-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.