Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Биз гиёҳвандликка қаршимиз


1.jpgУчқўрғон туманида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни (эрта никоҳ, оилавий низолар кабилар) олдини олиш, урф-одат ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, хотин-қизлар ва ёшларни ҳуқуқий саводхонликларини ошириш мақсадида Қўғай ҚФЙда “Биз гиёҳвандликка қаршимиз ” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Учқўрғон туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, ИИБ туман бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинма бошқаруви ҳамда Маданият ва спорт бўлими билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилди.

26 июнь - “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан ўтказилган ушбу тадбирга “Қўрғонча”, “Бирлик” ва “Пахтачи" МФЙдан аҳолининг уюшмаган қисми жалб этилди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад бугун оддийгина уй юмушлари билан банд бўлиб, меҳнатдан бошини кўтармайдиган уй бекаларимизни, таътил даврида ўйнаб юрган жажжи болажонларимизни, айни кунларда вақтинча ишсиз юрган ёшларимизни, бугун кексалик гаштини сураётган отахон-онахонларимизни озгина бўлса ҳам маданий-маърифий дам олдириш, маънавий озуқа бериш ҳамда уларнинг ҳар бирини яна бир бор огоҳликка чақириш эди.

Шунингдек, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни (эрта никоҳ, оилавий низолар кабилар) олдини олиш, урф-одат ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, хотин-қизлар ва ёшларни ҳуқуқий саводхонликларини оширишдан иборат.

Тадбирда таъкидланганидек, бугун юртимиздаги кенг ислоҳотлар, ёшларимиз учун яратиб берилаётган имкониятлар, шароитлар ва энг муҳими тинч фаровон турмушимиз негизи бўлган бу неъматларнинг қадр-қимматини нақадар бебаҳолиги тўғрисида, ҳар биримиз унинг қадрига етиб яшашимиз, имкониятлардан самарали фойдаланишимиз, ҳеч бўлмаганда туғилиб ўсган, киндик қонимиз тўкилган маҳалламиз учун, маҳалладошларимиз учун фойдамиз нафимимз тегадиган инсонийликни ҳислат қилган фарзанд бўлишимиз лозимлги айтиб ўтилди.

Шунингдек, “Халқаро гиёҳванликка қарши кураш куни” муносабати билан ҳар биримиз “Биз гиёҳвандликка қаршимиз’’ иборасини яна бир бора қалбимизда такрорлашимиз ва барчамиз шу каби салбий иллатларга қарши курашишимиз кераклиги таъкидланди.

1.jpgТадбирнинг бадиий қисмида “Гиёҳвандлик, одам савдоси, лоқайдлик, диний экстремизим” каби салбий иллатлар ва уларнинг мудҳиш якуни тўғрисидаги саҳна кўриниши намойиш этилди.

Тадбир давомида шуларни алоҳида эътироф этган ҳолда маҳаллада обрў эьтиборли хонадон вакиллари “Ибратли қайноналар”, “Намунали оилалар” ва бошқа жамоат ишларида фаол бўлган фахрий фуқаролар ҳамкор идоралар томонидан ташкил этилган эсдалик совғалар билан тақдирландилар.