Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

НОМАНЗУР МАНЗАРАЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТАЙЛИК


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2015 йил 7 майда тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши мажлисида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни, хусусан эрта никоҳ, оилавий низолар олдини олиш, урф-одат ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Наманган вилоятининг ҳар бир туман (шаҳар) кесимида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди. 1.jpg

Хусусан, бу борада Наманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан ҳам ҳамкор мутасадди ташкилотлар иштирокида Наманган шаҳар ёшлар марказида ўқув-семинар ташкил этилди.

Ташкил этилган ушбу тадбирда, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар, ички ишлар, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ Наманган вилоят кенгаши, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Наманган вилоят бўлимининг масъул ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг халқ маслаҳатчилари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, ўзбекнинг тўйи деганда сўнгги пайтларда халқимизга хос ва мос бўлмаган тарзда ўтказиш, ўтакетган дабдаба, манманлик ҳамда бўлмағур орзу-ҳавасларга берилиш, бу ҳам етмагандай тўйларимизда ёшларимизнинг рақсларга тушишлари биз учун номанзур манзарадир, албатта.

Бу эса, миллат маънавиятига тушган зарарли иллатдир.

Шунингдек, айниқса шаҳар жойларимизда ёшларимизни эрта никоҳга киришишлари натижасида оилавий низоларнинг кескин тарзда ортиши, бунинг натижасида эса олтин қўрғонларнинг сабабсиз бузилишига олиб келиши, бўлажак жабрдийдалар эса, эрта никоҳ натижасида туғилган соғлом ва носоғлом фарзандлар бўлаётганлиги таъкидланди.1.jpg

Дарҳақиқат, оила мустаҳкамлигини таъминлаш учун аввало уни асрлар давомида сайқалланиб келган олтин қоидасини бузмаслик лозим. Машаққатсиз, заҳматсиз роҳат бўлмаганидек, оилани мустаҳкамлилигини таъминлаш, унда соғлом ва баркамол фарзандларни вояга етишини фақат исташ билан эришиб бўлмайди. Аввало, унинг муқаддас қўрғонини бузмаслик лозим. Унинг бузилишини олдини олиш учун яқин қариндошларидан қиз олаётган ва эрта турмушга бераётган ота-оналаримизга алоҳида сабоқ бермоғимиз даркор.

Тадбир сўнггида юқоридаги каби жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш учун мутасадди ташкилотлар ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, шунингдек профилактик тадбирларни ташкил этиш орқали номанзур манзараларни бартараф этишга келишиб олинди.