Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш


1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзуида семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси манфаатдор ҳамда учинчи сектор ташкилотлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларга яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.

Мазкур семинарда 160 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотларидан 190 тага яқин вакиллар, шу жумладан 20 дан ортиқ халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, республикамизда фуқаролик жамияти институтлари, хусусан нодавлат, нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада рағбатлантириш, кенг имкониятлар эшигини очиб беришга қаратилган бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, сўнгги йилларда ННТ, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини янада ошириб бориш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш жараёнида уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини изчиллик билан босқичма-босқич рўёбга чиқаришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Шу ўринда учинчи сектор тизимини кенг ривожлантириш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштириш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари қаторига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини мисол қилиб келтириш мумкин.

Ушбу ҳужжат ижроси юзасидан эса Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Семинар иштирокчилари сўнгги йилларда қабул қилинган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун давлат органларининг ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга замин яратганини эътироф этдилар.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун эса давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш, улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини оширишни қонуний мустаҳкамлаб қўйилганига урғу берилди.

Қатнашчилар қонунчиликдаги кейинги янгиликлар, хусусан, Адлия вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакллари, ННТнинг, шу жумладан диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларига, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларига бериладиган аккредитация карточкасининг шакли билан таништирилди.

1.jpgУчинчи секторнинг адлия органларига тақдим этадиган ҳисобот шакллари соддалаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, ҳисоботларни тўлдиришда ортиқча қийинчилик туғдирмайди.

Бундан ташқари мазкур низом ўзида ННТ, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.

Семинарда соҳага оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, шу мазмундаги семинарлар ҳудудий адлия бошқармалари томонидан республикамизнинг барча минтақаларида ўтказилади.