Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 23 майдан 29 майгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2015 йил 18 майдаги 45, 16-п/п, 28, 014-1/555-сонли «Дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимларга санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлар ҳисобига устамалар белгилаш ҳамда уларни мукофотлаш тартиби ва шартларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 563-1 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 20 майдаги 120-мҳ, 7, 58, 5, 13-сонли «Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқаришнинг умумий қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1742-2 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 20 майдаги 121-мҳ, 8, 57, 6, 14-сонли «Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1743-2 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 21 майдаги 122-мҳ-сонли «Жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1393-4 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 21 майдаги 123-мҳ-сонли «Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1417-2 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2676 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида консалтинг хизматларини ташкил қилиш бўйича кўрсатмаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 599-1 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-13-3-сонли «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 26 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2262-3 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/15-сонли «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 26 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1518-2 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

10. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2015 йил 21 майдаги 30-сонли «Дарё транспортини техник ишлатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 26 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 990-4 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 2015-15, 300-1-3-сонли «Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 27 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1788-3 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

12. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 19 майдаги 46-сонли «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар, шу жумладан, бюджет трансфертларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 27 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2150-1 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 16 майдаги 126-В-4, 01-02/19-23-сонли «Жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 28 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 716-4 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

14. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 2015 йил 26 майдаги 12/15-сонли «Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 29 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2677 (2015 йил 1 июндан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланган Дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимларга санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлар ҳисобига устамалар белгилаш ҳамда уларни мукофотлаш тартиби ва шартлари (рўйхат рақами 563, 1998 йил 3 декабрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 25 майдаги 159-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган «Норезидентлар томонидан чет эл валютасидаги тўловлар ҳисоби бўйича маълумотлар» 2-ПБ-сон статистик ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича йўриқнома ва «Норезидентлар томонидан чет эл валютасидаги тўловлар ҳисоби бўйича маълумотлар» (корхона) 2а-ПБ-сон статистик ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 143, 1995 йил 16 май), Хусусий мулкдорлар томонидан амалга ошириладиган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари қурилишини кредитлаш қоидалари (рўйхат рақами 195, 1995 йил 28 ноябрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 25 майдаги 164-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида консалтинг хизматларини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар (рўйхат рақами 599, 1999 йил 19 январь).

Адлия вазирининг 2015 йил 25 майдаги 165-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.