Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 9 майдан 15 майгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 13 апрелдаги 9-мҳ-сонли «Экстернат тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2670 (2015 йил 18 майдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 5 майдаги 27-сонли «Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2671 (2015 йил 18 майдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 7 майдаги 191-сонли «Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2516-1 (2015 йил 18 майдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 13 апрелдаги 30-сонли «Нон пишириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 13 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2672 (2015 йил 18 майдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 30 апрелдаги 12, 35-сонли «Дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 13 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2130-1 (2015 йил 18 майдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 7 майдаги 12-мҳ, 21/ҚҚ-сонли «Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 13 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2673 (2015 йил 18 майдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йил 12 майдаги 01-02/12-19, 116-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 13 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 526-5 (2015 йил 18 майдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 20 апрелдаги 11-Б-сонли «Йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2674 (2015 йил 18 майдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 12 майдаги 42-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари захира фонди тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 877-3 (2015 йил 18 майдан кучга кирди).

10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 14 майдаги 149-мҳ-сонли «Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2149-5 (2015 йил 18 майдан кучга кирди).

11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 13 майдаги 117-мҳ, 41-сонли «Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2329-3 (2015 йил 18 майдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг «Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2494, 2013 йил 29 июль).

Адлия вазирининг 2015 йил 11 майдаги 142-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари захира фонди тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 877, 2000 йил 22 январь), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятларининг назарда тутилмаган харажатлари жамғармаси тўғрисидаги низомга 1-сонли қўшимча (рўйхат рақами 877-1, 2000 йил 3 май) ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятларининг назарда тутилмаган харажатлари жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 877-2, 2001 йил 16 март).

Адлия вазирининг 2015 йил 14 майдаги 148-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.

III. Бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 1998 йил 27 октябрдаги 221-сонли «Паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот бюролари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг тариф ставкалари тўғрисида»ги буйруғи.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва қонун ҳужжатларига зид ҳужжат сифатида бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди.