Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Кексаларни эъзозлаш – ўзликни англаш демакдир


1.jpgҲар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва роли беқиёсдир. Чунки, инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётни тушуниши ва тасаввурлари биринчи галда оилада шаклланади. Фарзанднинг феъл атворини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар, яхшилик, эзгулик, олийжаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ҳамда андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оилада қарор топиши табиий ҳодисадир. Чунки, ҳаётнинг ҳақиқий тарбияси оиладан бошланади.

Бугунги кунда ФҲДЁ бўлимлари томонидан “Ёш оила қурувчилар мактаби” ўқув-машғулотига нуронийлик гаштини сураётган отахону-онахонлар таклиф этилиб билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Кексаларнинг босиб ўтган ҳаёт йўлини ибрат мактаби қилиб ёшларга кўрсатишда бу тадбирлар яхши самарабермоқда. Ахир, улар шу ёшгача турмушнинг озмунча машаққату қийинчиликларини тотишмаган дейсизми? Урушнинг қора кунларини бошидан кечирган, бироқ, ҳеч қачон ҳаётдан нолишмаган. Ҳар қандай шароитда ҳам фарзандларини тарбиялаб, данагидан мағзи ширин дея набираларини суйиб парвариш қилишган.

Баъзан арзимас сабаблар билан ажралиб кетаётган оилаларни кўриб, дилингиз вайрон бўлади. Кимдир қайнонасидан, яна кимдир хиёнатдан, кимдир лоқайд эридан нолийди.

Юқоридаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Наманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан узоқ йиллардан бери яшаб, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб кўрган ва иккинчи жахон урушида бевосита иштирок этган Н.Саттаровни “Ёш оила қурувчилар мактаби” ўқув-машғулотига таклиф этдик.

Учрашув давомида фахрий нуроний томонидан таъкидланганидек, “Бошимиздан ўтган очарчилик, қанчадан-қанча инсонларнинг бевақт ўлими аянчли бўлди. Бугунги тинч-осойишта даврга азиз фарзандларим шукроналик ҳисси билан яшамоғингиз даркор ... Бу сизларга бир нуроний сифатидаги ўгитимдир. Оилангизни мустаҳкам қўрғон каби сақлашингиз, оқила она ва ибратли ота бўлишингиз бугун давр талабидир, албатта...”

1.jpgУчрашув давомида ёш оила қурувчилар кекса нуроний фахрий Н.Саттаровга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.

Дарҳақиқат, оиланинг парчаланишини қандай таърифламайлик, ажралишнинг азобини албатта норасида фарзанд тортади. Мазкур ҳолат уларнинг маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатади. Она меҳрини ҳеч ким бера олмаганидек, отанинг ўрнини ҳам ҳеч ким боса олмайди. Шунинг учун бундай ҳолат бўлмаслигини олдини олиш, ёшларни ҳаётга тайёрлашга жиддий эътибор бериш зарур.

Бугунги тезкор глобаллашув жараёни ФҲДЁ бўлимларининг янада масъулият билан ўз касбларига фидокорона бўлишларига ундайди. Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда эса кекса нуронийларнинг ёшлар билан учрашувларини кўпроқ ташкил этиш яхши самара беради.