Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Сарҳисоб


Наманган вилоят адлия бошқармасида 2015 йилнинг I чораги давомида бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.1.jpg

Мажлисда жорий йилнинг I чорагида бошқарма фаолиятидаги эътиборга лойиқ ишлар муҳокама қилинди.

Жумладан, 2015 йилнинг I чораги давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 31 та та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилган. Экспертизадан ўтказилган қарор лойиҳаларидан 29 тасига розилик имзоси қўйилган ва 2 та қарор лойиҳалари белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган.

Шунингдек, бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 544 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари кўриб чиқилиб, шундан 27 таси давлат ҳисобига олинди.

Ҳисобот даврида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 8 та таклиф киритилган. Жами 1000 яқин ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 159 таси оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди. 450 дан зиёд жойларда давра суҳбатлари ҳамда 310 дан ортиқ маърузалар ташкил этилди.

1.jpgҲайъат йиғилишида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Хусусан, фаолиятни яхшилаш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, айрим йўналишларда тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатларига ҳамон чек қўйилмаганлиги, айрим масъул ходимларнинг билдирилган эътирозлардан тўғри ва тегишли хулоса чиқармаётганлиги, вазирлик ва бошқарма ҳайъат қарорлари ижросини лозим даражада бажармаётганлиги кескин танқидга олинди.

Йиғилиш якунида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, бунда ҳар бир тизим раҳбарлари ва масъул ходимларнинг фаоллигини ошириш, маъсулиятни кучайтириш зарурлигига алоҳида тўхталиб ўтилди. Муҳокама этилган масала бўйича Ҳайъатнинг тегишли қарори қабул қилиниб, бошқарма томонидан келгусидаги фаолият давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бажариш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.