Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ҳайъат мажлиси


Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2015 йилнинг 1-чорак якунларига бағишланган мажлиси ўтказилди.1.jpg

Адлия вазири М.Икрамов таъкидлаганидек, ҳисобот даврида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш йўналишида бир қатор эътиборга лойиқ тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, фаолиятга доир 22 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 6 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди. 1020 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ва 72 та халқаро шартнома лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. 97 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатига олинди.

Ўрганишларда 98 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, давлат органларининг 289 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди.

Судларга киритилган 19,7 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги даъво аризалар қаноатлантирилди.

Юридик хизмат ходимларининг малакасини ошириш ишлари ўтган йилга нисбатан қарийб 4 бараварга ошди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси бўйича 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 1 та қонун лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда “Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини яхшилаш, шу жумладан Тошкент давлат юридик университетида ўқитиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, мажлисда Интерактив давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолият хусусида суз юритилар экан ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар босқичма-босқич амалга оширилаётгани қайд этилди.

Жумладан, Ягона порталда давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган ҳуқуқий хизматлар рўйхати, ушбу хизматлар учун тўланадиган пул маблағи миқдори, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Бугунги кунда, вазирлик томонидан “ФҲДЁ” ахборот тизими, “Адлия - 1”, “Адлия - 2” ахборот тизимлари комплекси лойиҳалари устида иш олиб борилмокда .1.jpg

Умуман, қонун ижодкорлиги, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, суд-ижро ишлари, тадбиркорлик, шартномавий ва халқаро-ҳуқуқий муносабатлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таълим йўналишида амалга оширилган ишлар самараси салмоқли бўлмоқда.

Мажлисда қилинган ишлар билан бир қаторда тизимдаги айрим адлия органлари ва муассасалари фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларга асосий эътибор қаратилди. Хусусан, ижро интизоми, ўтказилаётган тадбирлар мониторинги, ўрганишлардаги қонунчилик талаблари, мурожаатларни кўриб чиқишдаги камчиликлар аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди. Улар юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.

Аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик алоҳида таъкидланди. Бунда ҳар бир тармоқ раҳбарлари ва масъул ходимларнинг фаоллигини ошириш, масъулиятини кучайтириш зарурлигига урғу берилди.

Муҳокама этилган барча масалалар бўйича ҳайъатнинг тегишли қарори қабул қилинди.