Боғланиш

Телефон
(+998 69) 227-06-62

Электрон манзил
namangan@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

21

Юридик хизматни янада такомиллаштириш


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.DSC02083.JPG

Унда юридик хизматнинг давлат органларидаги ролини янада ошириш, бошқарувдаги иштирокини кенгайтириш бўйича мавжуд муаммоли ҳолатларни таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган масалалар аторофлича муҳокама этилди.

Қонунлар ижроси, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тайёрланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати билан бевосита боғлиқ. Бунда ҳар бир ташкилотнинг юридик хизмати зиммасига катта масъулият юкланади.

Анжуманда таъкидланганидек, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар муҳим мақсадга, яъни давлат бошқарувида қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон манфаатлари ҳимоясини рўёбга чиқаришга қаратилди.

Давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, юридик хизматнинг бошқарув фаолиятидаги ролини кучайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди.

Таъкидлаш лозимки, ҳар қандай ташкилотда юридик хизмат, биринчи навбатда, бошқарув фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш вазифасини таъминласа, иккинчидан, ташкилот ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда ҳам фаол иштирок этади.

Сўнгги йилларда, мамлакатимизда соҳанинг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш орқали юридик хизмат сифатини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Хусусан, бу йуналишдаги норматив-ҳуқуқий база тўлиқ янгиланиб, юридик хизмат мақомини белгилашга қаратилган бир нечта Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Адлия органлари томонидан мазкур соҳага услубий ёрдам кўрсатиш, уни ривожлантириш мақсадида эса, ўнлаб идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, бир қатор муҳим аҳамиятга молик тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда малакали юрисконсультларни тайёрлаш, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг барча соҳаларини етук мутахассислар билан таъминлаш масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бинобарин, юридик хизмат ташкилот олдига қўйилган ҳуқуқий ишларни таъминлашда, бошқарув тизимини такомиллаштиришда, қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлигини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди.

DSC02083.JPGТадбирда қайд этилганидек, бугунги кунда давлат органларида 3000 дан ортиқ юридик хизмат ходимлари штат бирликлари ташкил этилган бўлиб, уларда малакали ҳуқуқшунос-мутахассислар фаолият кўрсатмокдалар.

Юридик хизмат ходимлари шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада такомиллаштириш, шартномаларнинг тузилиши ва уларнинг бажарилишини таъминлаш, шу жумладан бу сохадаги низолар юзасидан даъво ишларини олиб боришда ташкилотларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айланмоқда.

Анжуманда шунингдек, юридик хизматнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид амалий ва назарий муаммолар ҳамда қонунийликни таъминлашда унинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар, соҳа мутахассисларини ўқитишнинг долзарб масалалари ҳам кенг муҳокама этилди.

Анжуман якунлари бўйича давлат органлари тизимида юридик хизматнинг ролини янада ошириш ва соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.