Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 4 апрелдан 10 апрелгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 18 мартдаги 25, 7-сонли «Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 6 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2036-2 (2015 йил 13 июлдан кучга киради).

2. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 31 мартдаги 105-мҳ-сонли «Ўзбекистон уяли ҳаракатдаги алоқа тармоқлари операторлари томонидан роуминг хизматини ташкил қилиш ва кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3.7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 6 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 968-2 (2015 йил 13 апрелдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 3 апрелдаги 106-мҳ-сонли «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2219-5 (2015 йил 13 апрелдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 31 мартдаги 7-мҳ-сонли «Мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 9 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2663 (2015 йил 13 апрелдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йил 3 апрелдаги 5-сонли «Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тўғрисидаги рухсатномалар намуналарини ҳамда Ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун рухсатнома, ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун ўрмон чипталари, шунингдек ўрмон фонди ҳудудларида дарахт кесиш учун чипта бланкаларини тўлдириш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 9 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1700-1 (2015 йил 13 апрелдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 6 апрелдаги 9-сонли «Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 9 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2559-1 (2015 йил 13 апрелдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг «Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тўғрисидаги рухсатномалар намуналарини ҳамда Ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун рухсатнома, ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун ўрмон чипталари, шунингдек ўрмон фонди ҳудудларида дарахт кесиш учун чипта бланкаларини тўлдириш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1700, 2007 йил 3 август).

Адлия вазирининг 2015 йил 9 апрелдаги 103-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжат қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.