Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Фермерлик ҳаракати янада ривожланади


Наманганда Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 22 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан вилоят Фермерлар кенгашининг келгусидаги дастурий режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят фермерлар кенгаши, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ушбу муҳим тармоқнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Бу борада вилоят фермерлар кенгаши томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Барча туманларда фермерлар кенгашлари ташкил этилиб, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Жойларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ўқув муассасалари ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилди.

Вилоятда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларда ишлаб чиқариш ва сервис хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш, замонавий технологиялар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қабул қилинган ҳудудий дастурга мувофиқ, 908 фермер хўжалиги томонидан 923 лойиҳа ишлаб чиқилди ва бугунга қадар 155 лойиҳа амалга оширилди. Натижада 420 га яқин янги иш ўрни яратилди.

2012-2015 йилларда туманларда ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, агротехник ва бошқа масалалар бўйича консалтинг марказлари тармоғини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Жорий йилда 11 туманда консалтинг маркази фаолият бошлайди. Вилоят фермерлар кенгашининг веб-сайти яратилиб, кенгаш ва унинг туман бўлимлари фаолиятига доир барча маълумотлар, кундалик янгиликлар мунтазам равишда жойлаштириб борилаётир.

Матбуот анжуманида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.