Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ҳайъат мажлиси


Наманган вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан 2012 йил давомида амалга оширилган ишларнинг якуни буйича кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳайъат мажлисида Адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги “Адлия вазирлиги ҳайъатининг 2013 йил 25 январдаги 4/13-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 15-сонли буйруғи ҳамда Адлия бошқармасининг
2012 йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Адлия бошқармаси томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, фуқаролар, тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шартномавий муносабатларни тартибга солиш ҳамда юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш, нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бўлимларида бир қатор ижобий кўрсаткичларга эришилганлиги таҳлил қилинди.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бошқарма томонидан туман ва шаҳар ҳокимларининг норматив тусга эга бўлган 14 та қарор лойиҳаси кўриб чиқилиб, улардан 9 тасига ҳуқуқий экспертиза хулосалари берилди ҳамда 5 таси норматив тусга эга эмаслиги сабабли ҳуқуқий хулосалар берилмади, амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан 30 та таклиф ишлаб чиқилди.

Ўтган давр мобайнида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижросини таъминлаш мақсадида, энг аввало, ижро интизомини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳайъат мажлисида, адлия бошқармасининг бўлимлари, туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари ҳодимлари томонидан ўтган ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда фаолиятида йўл қўйиб келаётган хато ва камчиликлар танқид қилинди.

Хусусан, Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш, Тадбиркорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимларининг фаолиятлари ҳамда туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари фаолиятида учраётган камчиликлар ва нуқсонлар атрофлича муҳокама қилинди.

Мутасадди раҳбар ва ходимларга кўрсатиб ўтилган камчиликларга такроран йўл қўймаслик мақсадида тегишли кўрсатмалар берилди.

Мажлисда, иш юритиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, юридик хизмат соҳасида юклатилган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратиш, барча хато ва камчиликлар бошқарма, ФХДЁ ва нотариал идоралари ходимлари томонидан 2013 йилнинг биринчи чорагига қадар бартараф этиш лозимлиги, хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар ўз фаолияти йўналишларини қайтадан кўриб чиқиб, тегишли чора тадбирларни белгилаб олиши, ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича жорий йилга мўлжалланган дастур ижросини тўлиқ таъминлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди.