Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Қутлуғ сана олдидан адлия идоралари ходимларига юксак эътибор


Юртимизнинг ҳар бир гўшасида Истиқлолимизнинг қутлуғ 25 йиллик айёми кезиб юрган лаҳзаларда Наманган вилоят адлия бошқармасида ҳам ушбу сана кўтаринки кайфият билан нишонланди. 1.jpg

Байрам тадбирида Адлия бошқармасида кўп йиллар давомида меҳнат қилган фахрийлар, бошқарма ва тизимдаги ходимлар иштирок этдилар. Тадбирда мустақиллик аталмиш бу- улуғ неъмат бизларга миллий урф-одатларимизни, асрлар давомида сайқал топган, умуминсоний туйғуларни ўзида мужассам этган қадриятларимизни, бир сўз билан айтганда ўзлигимизни қайтиб берганлиги, истиқлолимизнинг чорак асрлик тўйи арафасида аввалги даврлар, яқин ўтмиш ва йигирма беш йиллик янги тарихимизга назар ташлар эканмиз, беихтиёр қалбимизда шукроналик хисси уйғониши, бугун ҳурриятнинг 25 йиллик тантаналарини ўзгача кайфият, шижоат ва мамнунлик билан қарши олаётган ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаёти мисолида истиқлол бу саодат, бебаҳо неъмат эканлигига кўпдан кўп далиллар, асослар топа олиши фахр билан тилга олинди.

1.jpg«Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик? Эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?» Энг улуғ, энг азиз айём арафасида ушбу ҳақли савол миллионлаб ватандошларимиз қалбида акс-садо бермоқда.

Умуммиллий байрамимиз бўлган бу қутлуғ сана ҳақида сўз борар экан, ўтган давр мобайнида мамлакатимиз босиб ўтган йўлни, амалга оширилган самарали ислоҳотларни холисона эътироф этган ҳолда, мустақил диёримиз бугунги кунда қўлга киритаётган ютуқ ва марраларни чуқур мамнуният билан қарши олишимиз кераклиги айтилиб, юртимизни 2016 йилдаги юксак натижалари таъкидланиб, қалбларимизни ғурур ва ифтихорга тўлдирган, шу билан бир қаторда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қай даражада эканлигини Бразилияда бўлиб ўтган XXXI ёзги олимпиада мисолида кўришимиз мумкинлиги, юртимиз ўғлонлари 13 та медал билан қайтганликлари, бокс бўйича дунё мамлакатлари ичида етакчи ўринга лойиқ деб топилганлиги ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг юксак намунаси эканлиги барчани яна бир бор қувонтирди.

1.jpgШундан сўнг, тадбирни қутлов қисмига ўтилиб, адлия органларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб келаётган ходимларимиз Президентимиз, Адлия вазирлиги, шунингдек вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан тизимли асосда рағбатлантирилди.

Жумладан, ватан равнақи ҳамда юрт истиқболи йўлидаги муносиб ҳиссалари учун ўзларининг самарали меҳнатлари билан ҳисса қўшган, адлия идораларида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилган 4 нафар фахрийларимизга, шунингдек, 20 нафар бошқарма ва тизимда фаолият олиб бораётган ходимларимизга бошқарманинг фахрий ёрлиқлари, 10 нафар ходимларга пул мукофоти топширилди.

1.jpgШунингдек, 6 нафар ходим Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан, 1 нафар ходим эса Адлия вазирининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Президентимизнинг юксак эътирофлари ва чинакам совғалари фахрийлар томонидан ўз эгаларига топширилди. Тадбир сўнгида мукофот билан тақдирланган ходимлар томонидан бундан кейинги фаолиятлари давомида ҳам сидқидилдан меҳнат қилиб, виждонан фаолият олиб боришларига куч-қувват бахшида этувчи эътибор учун юртбошимизга чексиз миннатдорчиликлар билдирилди.